Носир Отақўзиев энг яхшилар қаторида қайд этилди

3 апрель, 09:42 329

Носир Отақўзиев энг яхшилар қаторида қайд этилди

 

Олий Лига 4-тур ўйинлари якунига етгач, одатга кўра, бош мураббийлар учрашувларнинг энг яхши ўйинчиларини маълум қилишди. Унга кўра, Фарғонада булиб ўтган “Нефтчи”— “Қўқон-1912” учрашувида Шерзод Ҳакимов ва Носир Отақўзиевлар энг яхшилар деб эътироф этилди, дея хабар беради “Қўқон-1912” матбуот хизмати.

Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма

Олий лига, 4-тур

“Нефтчи” (Фарғона) – “Қўқон-1912” (Қўқон) – 1:2 (0:1)

Фарғона. 4263 томошабин

Ҳакамлар: Бахтиёр Намозов (Тошкент) – 8.6, Тимур Галеев (Тошкент) – 8.5, Акбар Пўлатов (Тошкент) – 8.5, Аскер Нажафалиев (Тошкент) – 9.

Назоратчи: Сайфитдин Эрматов (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

Голлар: Ш. Ҳакимов (63) – Ф. Раевац (19), Н. Отақўзиев (79).

Огоҳлантиришлар: Д. Комаровский (25), Д. Эрматов (30) – Ж. Кимсанов (30), А. Сидоров (49), А. Мерзляков (53).

Четлатиш: Д. Эрматов (81, «Нефтчи»)

Энг яхши ўйинчилар: Ш. Ҳакимов – Н. Отақўзиев