Новак Жокович қайтмоқда!

Сербиялик Новак Жокович Лондон шаҳрида ўтаётган Уимблдон турнирининг учинчи даврасига муваффақиятли чиқиб олди.
 
У ушбу турнирнинг иккинчи даврасида аргентиналик Орасио Себальос устидан 6:1, 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа Новак мусобақанинг навбатдаги босқичида британиялик Кайл Эдмундга қарши кортга чиқадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!