Нойер, Роналду ва Месси топ-5 чемпионатларининг рамзий терма жамоасига киритилди

16 май, 18:00 592

Футбол статистикаси билан шуғилланувчи CIES Football Observatory агентлиги ўз талқини бўйича Европанинг кучли бешлик чемпионатларида жорий мавсум ўзини ҳар томонлама кўрсатган футболчилардан ташкил топган рамзий терма жамоани эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу терма жамоадан  ўз чемпионатларида 2000 дақиқадан кам ўйнамаган футболчилар жой олишган. Қуйида ушбу рамзий терма жамоа билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин:

Топ-5 рамзий терма жамоаси: Мануэль Нойер («Бавария»), Алекс Сандро («Ювентус»), Маттс Хуммельс, Хави Мартинес (иккаласи – «Бавария»), Бруно Перес («Рома»), Тиаго Алькантара («Бавария»), Поль Погба («Манчестер Юнайтед»), Наби Кейта («РБ Лейпциг»), Криштиану Роналду («Реал»), Дрис Мертенс («Наполи»), Лионель Месси («Барселона»).