Нойер Германия термасига Конфедерациялар кубогида ёрдам бера олмаслиги мумкин

19 апрель, 18:33 514

Нойер Германия термасига Конфедерациялар кубогида ёрдам бера олмаслиги мумкин

“Бавария” клуби ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер “Реал”га қарши кечган(2:4) ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсида жароҳат олди. Бу ҳақда AFP хабар бермоқда.
“Бавария” бошқарув кенгаши раиси Карл-Хайнц Румменигге Нойернинг жароҳат олганини тасдиқлади ва уни таҳминан 8 ҳафта майдонга туша олмаслигини айтиб ўтди.
Нойер тиббий кўрикдан ўтганидан сўнггина унинг майдонга қайтиш муддатни аниқ айтиш мумкин. Бироқ Мануэль 17 июндан 2 июлга қадар Россия майдонларида ўтадиган Конфедерациялар кубогида иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.