Нойер жароҳати туфайли марказий ўйинда майдонга тушмайди

5 апрель, 15:14 466

Нойер жароҳати туфайли марказий ўйинда майдонга тушмайди

 

“Бавария” жамоаси посбони Мануэль Нойер “Боруссия Д” клубига қарши Германия чемпионати 28-тур учрашувини қўйиб юборади.

Нойер “Хоффенхайм”га қарши (0:1) ўйинда ҳам иштирок эта олмади. Унинг ўрнига Ульрайх майдонга тушди. Германия термаси дарвозабони машғулотлардан бирида жароҳат олганди. Мануэль Нойернинг “Реал”га қарши ЕЧЛ чорак финалига қадар қайтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, “Бавария” жамоаси 8 апрель куни “Боруссия Д” билан тўқнаш келади. “Реал” билан дастлабки учрашув эса 12 апрель куни бўлиб ўтади.