Нойер жароҳатидан қутилди

Мюнхеннинг “Бавария” клуб дарвозабони Мануэль Нойер ниҳоят яна қўлига қўлқоп кийди. Ўтган ойда енгил машғулотларни бошлаган кипер тикланиш жараёнининг кейинги босқичига ўтди.

Дарвозабонлар мураббийи Тони Тапалович бошчилигида 31  ёшли кипер 20 дақиқа давомида дарвозага берилган зарбаларни бартараф этди.

“Майдонга қайтиш, жуда ҳам ёқимли”, – деб пост қолдирди Нойер машғулотлардан сўнг ўзининг “Instagram”даги расмий саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!