Нойер кутилганидан узоқроқ даволаниши мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳамда Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойернинг сафга қайтиши кутилганидан узоқроқ давом этиши мумкин.

“Жарроҳлик амалиёти муаммо оёқнинг ички қисмида бўлгани сабаб амалга оширилди. Соғайишим учун эса ярим йилдан кўпроқ вақт талаб этилиши мумкин”, - дейди Нойер клуб телевидениясига.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ тажрибали дарвозабон бир неча ойда сафга қайтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!