Нойер муваффақиятли операция қилинди

“Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойер муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилган. Унга кўра, Германия терма жамоаси посбони янги йилга қадар майдонга туша олмайди.

Мануэль Нойер яна жароҳат олди ва бу даҳшатли. Операция муваффақиятли ўтди ва бу энг асосийси. Биз унинг майдонга қайтишини сабрсизлик билан кутамиз. У январда қайтади, — дейди Карл-Хайнц Румменигге.

Аввалроқ Мануэль Нойернинг машғулот  вақтида чап оёғини синдириб олганлиги маълум қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!