Нойер учун мавсум якунланди

20 апрель,2017, 23:11 379

Нойер учун мавсум якунланди

“Бавария” жамоаси ва Германия терма жамоаси дарвозабони Мануэль Нойер жароҳат олгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Бугун мюнхенликлар расмий сайти бу борада расмий хабар берди.

Тиббий хулоса натижаларига кўра Нойер “Реал”нинг учинчи голи вақтида оёғини синдириб олган ва немис посбони мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юбориши аён бўлди. Аммо маҳоратли кипер жарроҳлик столига ҳам ётмайди.

“Албатта, бу мен учун  оғир янгилик бўлди. Сабаби мавсумнинг қолган қисмида жамоамга ёрдам бера олмайман. Менинг эндиги мақсадим тезроқ соғайиб, формани тиклаб яна сафга қайтиш” –, деб айтиб ўтди Мануэль Нойер.

SPORTS.uz