Нойер яна жароҳат олди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби жамоа сардори Мануэль Нойердан узоқ вақтга айрилган бўлиши мумкин.

Bild хабарига кўра, 31 ёшли футболчи чап оёғидан жиддий жароҳат олди ва операция қилиниши лозим.

Агарда, шундай бўлиб чиққан тақдирда, у яна бир неча ойни ўтказиб юбориши мумкин. Қайд этиш жоиз, Ноер ўтган мавсум ЕЧЛ доирасида "Реал"га қарши кечган жавоб баҳсида жароҳат олиб, 4 ойни ўйин амалиётисиз ўтказиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!