Нойернинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди

8 июнь, 17:05 336

Нойернинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди

“Бавария” клуби дарвозабони Мануэль Нойернинг жароҳати тахмин қилингандан кўра жиддийроқ бўлиб чиқди.

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи августда сафга қайтиши кутилмоқда. Бу билан у янги мавсум илк учрашувларини ўтказиб юборади.

Аввалроқ футболчининг оёқдаги жароҳати сабабли икки ойни ўтказиб юбориши айтилган эди. Нойер ушбу жароҳатни апрелда “Реал” билан ЕЧЛ баҳсида олган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.