Нуфузли мусобақада қатнашадиган дзюдочиларимиз таркиби аниқ бўлди (фото)

 

Жорий йилнинг 5-28 май кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида "Ислом бирдамлик ўйинлари" бўлиб ўтади.

Йигирмадан зиёд спорт тури бўйича ўтказиладиган бу мусобақада дунёнинг элликдан ортиқ мамлакатидан уч ярим мингга яқин спортчилар қатнашиши кутилмоқда.

"Ислом бирдамлиги ўйинлари" 2005 йилдан буён ташкил этиб келинади ва мусобақа ҳар тўрт йилдан бўлиб ўтади. Дастолабки ўйинларга Саудия Арабистони мезбонлик қилган. 2009 йилги мусобақа Эронда ўтиши лозим эди. Лекин сиёсий келишмовчилик туфайли ўйинлар ўтказилмади.

2013 йилги "Ислом бирдамлиги ўйинлари" Индонезиянинг Пеканбару шаҳрида ташкил этилди.

Мана тўртинчи маротаба бўладиган мусобақага Боку мезбонлик қилмоқда. Айни пайтда SPORTS.uz ахборот порталига ушбу нуфузли мусобақанинг дзюдо беллашувларида иштирок этиши режалаштирилган спортчиларимизнинг номи маълум бўлди.

Улар билан танишинг:

Диёрбек Ўрозбоев (60 кг)

Ғиёсжон Бобоев (73 кг)

Давлат Бобонов (81 кг)

Даврон Сатторов (90 кг)

Соиб Қурбонов (100 кг)

Бекмурод Олтибоев (+100 кг)

Диёра Келдиёрова (52 кг)

Муҳайё Иброҳимова (63 кг)

Гулноза Матниёзова (70 кг)

Кумуш Йўлдошева (78 кг)

Раҳима Йўлдошева (+78 кг)

 

 

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!