Нукус шаҳрида пляж футболи бўйича ОФКнинг халқаро ўқув-курслари старт олди

 

Бугун, 25 май куни Нукус шаҳрида пляж футболи бўйича ОФКнинг «Level 1» сертификати учун халқаро ўқув-курслари старт олди. Биринчи бор ўтказилаётган мазкур курсларда Қорақалпоғистон Республикасидан жами 19 мураббий иштирок этмоқда.

Уммонлик Толиб Ҳилол ал-Танавий ўқув-курсларини олиб бормоқда. Унга ЎФФ техник директори Шавкат Имомов ассистентлик қилаётган бўлса, координатор вазифаси Қопақалпоғистон Республикаси футбол фередацияси мутахассис Жалимов Онграбайга юклатилди.

Ушбу ўқув-курсларини ўтказишдан асосий мақсад – қатнашчиларнинг назарий ва амалий билимини ошириш. Ўқув-курслар якунида имтиҳон топшириб, ундан муваффақиятли ўтган қатнашчилар пляж футболи бўйича ОФКнинг «Level 1» ва ЎФФ лицензиясига эга бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!