Нукусда биринчи марта ФИФАнинг халқаро курслари старт олди

 

Нукус шаҳрида ФИФАнинг болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш дастури бўйича Grassroots халқаро курслари старт олди.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ва Ўзбекистон футбол федерацияси (ЎФФ) ҳамкорлигидаги халқаро курслар кеча, 24 апрель куни старт олди. Қайд этиш керакки, ФИФАнинг мазкур курслари Нукус шаҳрида биринчи марта ўтказилмоқа.

Тадбирда 33 нафар мураббий ва 20 нафар жисмоний тарбия ўқитувчиси иштирок этмоқда.  Ўқув-курслар ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев томошидан олиб борилмоқда. Шавкат Имомов ЎФФ вакили сифатида курсларда иштирок этяпти. Ўқув-машғулотлар координатори – Жалимов Онгарбай.

29 апрель кунига қадар давом этадиган ўқув жараёни якунида болалар футболи ва оммавий футбол бўйича фестивал ўтказилиши режалаштирилган. Курс якунида барча иштирокчиларга сетрификатлар топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!