"Нурафшон" Биринчи лигада қатнашмайдими?

Биринчи лига жамоалари бугун навбатдаги тур учрашувларини ўтказишади.
Унга кўра "НБУ-Осиё" жамоаси ўз майдонида Бухоронинг "Нурафшон" жамоасини қабул қилиши керак эди.
SPORTS.uz га маълум қилишларича, "Нурафшон" жамоаси бу ўйинга қатнаша олмайди. Бунга сабаб жамоанинг молиявий томондан қийинчиликларга дуч келаётгани айтилаяпти.
Шуҳрат Ражабов бош мураббийлигидаги жамоа мавсум бошидан бери молиявий томондан қийинчиликларга учрамоқда. Жамоа футболчилари 15 ойдан бери ойлик маошларини олмаётган эканлар. Жамоа инқироз ёқасига келиб қолган. Бухоро вилоят ҳокимлиги ҳам жамоага бефарқ назар билан қарётгани маълум қилинмоқда.
Нима ҳам дердик, жамоа муҳлислари ўз суюклиларини ўйинларини кўра олмасликлари мумкин. Бунга ПФЛ қандай чора кўрар экан? Кузатамиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!