Нури Шаҳин "Реал"ни Голливудга ўхшатди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Нури Шаҳин фаолиятини якунлагач ушбу жамоада мураббий бўлиш истагида эканлиги ҳақида айтиб ўтди. У шунингдек “Реал”ни Голливудга қиёслади.

“Реал” Голливудни эслатиб юборади. “Реал”да ўйнаган футболчи ўзини ҳудди Голливудга тушиб қолгандек ҳис қилади. Лекин мен барибир ўзимни “Боруссия”нинг бир қисми деб ҳисоблардим. Келажакда ўзимни “Боруссия” мураббийи сифатида кўряпман”, - дейди Шаҳин.

Эслатиб ўтамиз, Нури Шаҳин 2011-2014 йилларда Мадриднинг “Реал” клуби шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!