Нурмагомедов жамоаси ноябрда Макгрегор билан жанг ташкил қилишни режалаштирмоқда

UFC чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедовнинг жамоаси ноябр ойида АҚШда ирландиялик Конор Макгрегорга қарши жанг ташкил қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда спортчининг менежери Ризван Магомедов хабар берган.

Ҳозирча Макгрегор билан аниқ музокаралар йўқ, – дея Магомедовнинг сўзларини келтиради ТАСС нашри. – Бироқ биз Хабибнинг у билан ноябрда жанг қилишини режалаштирмоқдамиз.

Эслатиб ўтамиз, 8 апрелга ўтар кечаси Макгрегор Нью-Йоркда енгил вазнда UFC чемпионлиги учун Нурмагомедов ва америкалик Эл Яквинта ўртасидаги жанг олдидан россиялик спортчи кетаётган автобусга ҳужум қилган. Шундан сўнг ирландиялик спортчи хибсга олинган, аммо кейинроқ гаров эвазига қўйиб юборилган.

Нурмагомедов ҳисобида 25 та жангда, 25 ғалаба мавжуд. Макгрегор ММА қоидлари бўйича жангларда 21 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!