Нурсултон Рўзибоев Емельяненко иштирок этадиган мусобақада ринга кўтарилади

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Россиянинг Грозний шаҳрида аралаш яккакураш жанг санъатлари бўйича WFCA 44 турнири бўлиб ўтади.

Мазкур жанглар кечасида 77,1 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Нурсултон Рўзибоев (13-4) ҳам иштирок этади ва навбатдаги жангини россиялик Игорь Байерга (4-4) қарши ўтказади.

Кечанинг асосий жангларидан бири 56,7 кг вазн тоифасида ташкилотнинг биринчи ва иккинчи рақамли спортчилари "Ахмат" жанг клуби вакиллари россиялик Юнус Евлоев (21-8) ва бразилиялик Bruno "Macaco" Azevedo (16-2) титул учун кураш олиб боради.

Яна бир чемпионлик жанги 61,2 кг вазнда ўтказилиб, унда “Ахмат” клуби вакили Абдул-Рахман Дудаев (21-4) енгил вазнда The Ultimate Fighter шоуси ғолиби америкалик Jonathan Brookins билан куч синашади.

Турнир доирасида “Ахмат” клубининг машҳур жангчиларидан бири Александр Емельяненко (24-7) +93 кг вазн тоифасида ўтказиладиган рейтинг қарама-қаршилигида собиқ Bellator, Strikeforce жангчиси америкалик Virgil "Rezdog" Zwicker (16-6-1) билан тўқнаш келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!