Нью-Йоркда профессионал боксчиларимиз биргаликда спарринг жангларини ўтказмоқда (фото ва видео)

14 январь, 21:18 1377

Нью-Йоркда профессионал боксчиларимиз биргаликда спарринг жангларини ўтказмоқда (фото ва видео)


Янги мавсумда пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қатор профессионал боксчиларимиз машғулотларга зўр беришган. Улар биргаликда спарринг машқларини бажаришмоқда.

Hurshid Normatov
(Х.Норматов ўртада)

Ўтган йили профессионал фаолиятини бошлаган ҳамюртимиз Хуршид Норматов (3-0-0, 1 КО) анчадан Fight Promotion промоутерлик компанияси билан 15 та жанг учун уч йиллик шартнома имзолаган ва тайёргарликларни АҚШда ўтказмоқда. У сўнгги марта 11 ноябрь куни Филадельфияда рингга кўтарилиб, америкалик Ленвуд Дойзерни (10−13−2, 5 КО) таслим қилган эди.

 
(ўнгдан учинчи)

Шунингдек, 24 ёшли профессионал боксчимиз Ботирали Мамажонов (5-0, 3 КО)  ва Шерали Мамажонов (14-1-0, КО 7) ҳам ҳозирда АҚШда бўлиб турибди.

Ботирали Мамажонов ўзининг сўнгги жангини 14 октяюрь куни америкалик Ларри Харрисни (2-1, 1 КО) нокаутга учратган эди. Боксчимиз ўзининг илк жангини келаси ойнинг 24 санасида ўтказишни режалаштирган, аммо бўлажак рақиб номи ошкор қилинмаяпти.

uzbek boxer Sherali Mamajonov

Профессионал боксчилик фаолиятини 2009 йили бошлаган Шерали Мамажонов эса навбатдаги жангини 28 январь куни Лас-Вегасдаги машҳур “MGM Grand” аренасида ўтказиш учун тайёргарлик кўрмоқда. Ҳамюртимизнинг бу галги рақиби америкалик енгилмас Давид Бенавидезга (16-0-0, КО 15) қарши ўтказади.

Биз боксчиларимга бўлажак жангларда ғалабалар тилаб қоламиз.