“Ньюкасл” футболчиси шерикларини ажратаман деб қўлини синдириб олди

Англиянинг “Ньюкасл Юнайтед” клуби машғулотларида кўнгилсиз воқеа юз берди.

Инглиз нашрларида ёзишларича, машғулотлар вақтида жамоа сардори Жамол Ласселс ҳамда Мухаммад Диамелар ўртасида айтишув юзага келади. Бу эса кейинчалик жанжалга олиб келади.

Ушбу жанжални тўҳтатишга урунган ярим ҳимоячи Жонжо Шелви эса қўлини синдириб олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!