"Ньюкасл" раҳбарияти футболчиларга катта мукофот пули ваъда қилди

Англиянинг “Ньюкасл Юнайтед” клуби эгаси Майк Эшли агарда, жамоаси ушбу мавсум Англия Кубогида ғолиб чиқса, жуда катта мукофот пули ваъда қилди.

Агарда, “қарғалар” бу мавсум Англия Кубогини қўлга кирицалар 20 млн фунт миқдоридаги пул мукофотига эга чиқишади. Қайд этиш жоиз, “Ньюкасл” сўнгги бор 1955 йилда соврин ютишга эришган.

Эътиборлиси, ўшанда ҳам “қарғалар” биллур совринни қўлга киритишган. Инглиз нашрларида ёзишларича, “Ньюкасл” мавсум оралиғида ўз таркибига футболчи қўшиб олмоқчи эмас ва айнан трансферлар учун ажратилган маблағ футболчиларга мукофот пули сифатида берилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!