“Ньюкасл” яна “Челси” футболчисини ижарага олди

Лондоннинг “Челси” клуби ярим ҳимоячиси Кенеди “Ньюкасл” сафида ўйнашда давом этадиган бўлди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича “қарғалар” 22 ёшли бразилиялик футболчининг ижарасини яна бир йилга узайтиришган.

Маълумот учун, Кенеди “Челси” сафида 2015 йил Бразилиянинг “Флуминенсе” клубидан келиб қўшилган эди. Бироқ, у “аристократлар” ўйинига мослашиб кета олмади.

Эслатиб ўтамиз, Кенеди ўтган мавсум “Ньюкасл” сафида АПЛда жами 13та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!