ОАВ: Келгуси мавсум Манчини “Милан”ни, Монтелла “Рома”ни, Спаллетти эса “Интер”ни бошқаради

9 май, 11:03 280

ОАВ: Келгуси мавсум Манчини “Милан”ни, Монтелла “Рома”ни, Спаллетти эса “Интер”ни бошқаради

Бир қатор Италия ОАВлари тарқатган хабарларга кўра келгуси мавсум А Серияда ўзига ҳос мураббийлар занжири шаклланиши мумкин.

Тарқатилган маълумотларга кўра “Милан”нинг янги хўжайинлари жамоанинг амалдаги бош мураббийи Винченцо Монтелладан қониқиш ҳосил қилишмаяпти ва унинг ўрнига ёзда “Интер”нинг собиқ бош мураббийи Роберто Манчинини олиб келишни режалаштиришмоқда.

Ўз навбатида Монтелла “Рома”да Лучано Спаллеттини алмаштириши мумкин. “Бўрилар” сафини тарк этиши кутилаётган Спалетти эса “Интер”ни ўз бошқарувига олиниши кутилмоқда.