ОАВ вакилларини Ўзбекистон Кубоги финалига рўйхатга олиш жараёни бошланди

 

Шу йилнинг 4 декабрь, душанба куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон Кубоги–2017 мусобақасининг финал беллашуви бўлиб ўтади.

Финал ўйинида пойтахтнинг икки жамоаси – “Бунёдкор” ва “Локомотив” ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув 15:00 да старт олиши режалаштирилган. 

Финал ўйинида медиа трибунада шароит яратиш ва стадионда хавфсизликни таъминлаш мақсадида ОАВ вакиллари мавсум бошида берилган аккредитация карточкалари билан рўйхат бўйича стадионга киритилади.

Шу сабабли, Ўзбекистон Кубоги–2017 финал ўйинига ташриф буюрмоқчи бўлган ОАВ ташкилот номидан media@the-uff.com электрон манзилига журналистлар рўйхатини тақдим этишлари сўралади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!