ОЧ-2018. Тожикистон термаси устози Ўзбекистондан учралган мағлубиятдан сўнг нималар деди?

Футзал бўйича Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Хусайн Шодиев Ўзбекистондан учралган 2:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўтган матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрларини билдирди.

“Япония”га қарши кечган баҳсдан сўнг бизнинг ёш футболчиларимиз сўнг тикланиб улгуришмади. Биз рақибга етарли даражада қаршилик кўрсата олмадик, бунга Ўзбекистоннинг тажрибали футболчилари йўл қўйишмади.

Таркибимиздаги 7 нафар футболчи ўтган йили ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида  ўйнаган эди. Хитой Тайпейидаги турнир улар учун катта тажриба мактаби бўлди.

Кейинги ўйинда Япония ва Ўзбекистонга қаршу учрашувларда турли сабабларга кўра, ўйнай олмаган футболчиларга имконият берамиз”, – деб айтиб ўтди Шодиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!