ОЧЛ–2017. “Ал-Айн” – “Бунёдкор” учрашуви қатарлик ҳакамларга топширилди
Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “C” гуруҳи 6-туридан ўрин олган “Ал-Айн” (БАА) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) учрашувига расмийлар тайинланди.
Учрашув бош ҳаками этиб қатарлик Ҳамис Муҳаммад ал-Марри тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Рамзан Саид ал-Наеми ва Муҳаммад Жаббор Дармон ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Ферас Тавил (Сурия).
Ҳакамлар назоратчиси вазифаси эронлик Иноят Маъсудга юклатилди. Учрашув комиссари бўлиб хитойлик Хуанг Сонг ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, “Ал-Айн” ва “Бунёдкор” учрашуви эратага, 8 май куни Ал-Айн шаҳридаги Hazza Bin Zayed Stadium майдонида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:40 (Тошкент вақти билан 20:40)да бошланади.
Маълумот учун, “С” гуруҳи 5-туридан кейин “Ал-Айн” 9 очко билан пешқадамлик қилмоқда. “Бунёдкор” 3 очко билан сўнгги – 4-ўринни эгаллаган. Мазкур учрашув натижасидан қатъи назар Тошкент клуби мусобақанинг плей-офф босқичига чиқа олмайди.
Фикрлар