ОЧЛ–2017. “Ал-Ҳилол” ва “Персеполис” чорак финалга чиқди (Видео)

31 май,2017, 08:20 281

ОЧЛ–2017. “Ал-Ҳилол” ва “Персеполис” чорак финалга чиқди (Видео)

 

Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг Ғарб минтақасида яна икки жамоа чорак финал йўлланмасига эга бўлди.

Дастлабки  ўйинда Ҳузистоннинг “Истиқлол” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб қилган “Ал-Ҳилол” жавоб ўйинида ҳам шундай натижа қайд этди ва чорак финалга чиқди.  

Яна бир ўйинда “Персеполис” икки ўйин натижасига кўра (0:0, 1:0) “Лаҳвия”дан устун келди ва чорак финалга йўлланма олди.

Аввалроқ Суадия Арабистонининг “Ал-Аҳли” ҳамда БААнинг “Ал-Айн” клубилари чорак финалга чиққани ҳақида хабар берилганди.

Шарқ минтақасидан “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) ва “Кавасаки Фронтале” ҳам чорак финалга йўл ола билди.