ОЧЛ–2017. Азиз Асимов Жанубий Кореядаги ўйинни бошқаради

 

Осиё футбол конфедерцияси (ОФК) Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақасининг 1/8 финал учрашувларига расмийларни тайинлади.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов “Жежу Юнайтед” (Жанубий Корея) ва “Урава Ред Даймондс” (Япония) ўртасидаги учрашувни бошқаради. Унга қанотларда Алишер Усмонов ва Тимур Гайнуллин ассистентлик қилади.

Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради. Учрашув комиссаси сифатида малайзлиялик Муҳаммад Сайфуддин Абу Бакар ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси – Аҳмад Ёқуб Муҳаммад Жума (БАА).

Маълумот учун, “Жежу Юнайтед” – “Урава Ред Даймондс” учрашуви 24 май куни Жежу шаҳрида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!