ОЧЛ–2017. “Бунёдкор” эртага қандай либосда ўйнайди?

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 21 февраль куни Жидда шаҳрида “Ал-Аҳли” клубига қарши Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-тур учрашувини ўтказади. Бугун ҳар иккала жамоа менежерлари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида жамоаларнинг эртанги учрашувда қандай рангли либосларда тўп тепиши ҳам аниқлаб олишди. Унга кўра, “Ал-Аҳли” оқ, “Бунёдкор” қизғиш рангли либосларда тўп тепадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, “Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашуви 21 февраль куни Жиддадаги “Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити” стадионида маҳаллий вақти билан 20:15да (Тошкентда 22:15 бўлади) бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!