ОЧЛ–2017. Фарҳод Абдуллаев Қатардаги ўйинда иорданиялик ҳакамлар ишига баҳо беради

 

Осиё футбол конфедерацияси ОЧЛ–2017 турнири “B” гуруҳи 6-туридан ўрин олган “Лаҳвия” (Қатар) – “Ал-Фотиҳ” (Саудия Арабистони) учрашувига расмийларни тайинлади.

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК рефериси Фарҳод Абдуллаев ушбу ўйинда ҳакамлар назоратчиси вазифасини бажаради. Бўлажак ўйинда қуйидаги расмийлар ишлайди:

Бош ҳакам: Адҳам Муҳаммад Тумаҳ (Иордания)
Қанот ҳакамлари: Аҳмад Муаннас ва Исо Маҳмуд ал-Амавий (иккаласи Иордания)
Захира ҳаками: Аҳмад Фаизал Муҳаммад Алали (Иордания)
Учрашув комиссари: Гутам Кар (Ҳиндистон)
Ҳакамлар назоратчиси: Фарҳод Абдуллаев (Ўзбекистон)

Маълумот учун, “Лаҳвия” ва “Ал-Фотиҳ” клублари ўртасидаги ўйин 9 май куни Доҳа шаҳридаги Abdullah Bin Khalifa стадионида ўтказилади. Беллашув маҳаллий вақт билан 18:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!