ОЧЛ–2017. Фарҳод Абдуллаев Рюжи Сато ўйинига баҳо беради

 

Осиё футбол конфедерацияси ОЧЛ–2017 турнири “D” гуруҳи 3-туридан ўрин олган “Ал-Ваҳда” (БАА) – “Ал-Ҳилол” (Саудия Арабистони) учрашувига расмийларни тайинлади.

Учрашув бош ҳаками – япониялик Рюжи Сато. Унга қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ва Хироши Ямаучи ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси уммонлик Ҳолид Марҳун Сулаймон ал-Шақсига юклатилди.

Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори, ОФК ҳакамлар департаменти маслаҳатчиси ва техник эксперти Фарҳод Абдуллаев мазкур ўйинда ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди. Бангладешлик Анварул Ҳақ учрашув комиссари этиб тайинланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!