ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Истиқлол” учрашувини иорданиялик ҳакамлар бошқаради

31 март, 12:34 414

ОЧЛ–2017. “Локомотив” – “Истиқлол” учрашувини иорданиялик ҳакамлар бошқаради

 

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақасининг “А” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Локомотив” (Тошкент) – “Истиқлол” (Теҳрон) учрашувига расмийлар тайинланди.

Учрашув бош ҳаками этиб иорданиялик Адҳам Муҳаммад Тумаҳ тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Аҳмад Моаннас ва Исса Маҳмуд ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси ҳам иорданиялик Муҳаммад Ҳасан Маҳмудга юклатилди.

Учрашув комиссари вазифасии Гуам мамлакати вакили Бордальо Майкл Жон бажаради. Ҳакамлар назоратчиси бўлиб БААлик Салим Саид бин Ҳазим ал-Сувайдий ишлайди.

“Локомотив” ва “Истиқлол” ўртасидаги учрашув 11 апрель куни ТТЗ мавзесидаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 16:00 да бошланиши режалаштирилган.