ОЧЛ–2017: “Локомотив” Эронга йўл олди

12 март, 11:43 381

ОЧЛ–2017: “Локомотив” Эронга йўл олди

 

Хабарингиз бор, “Локомотив” жамоаси эртага Осиё Чемпионлар Лигаси 3-тур учрашувлари доирасида Эроннинг “Истиқлол” жамоаси меҳмони бўлади.

Бугун тонгда “темирйўлчилар” жамоаси Теҳронга чартер рейс билан учиб кетди. Жамоа ушбу учрашувга 19 нафар футболчи билан йўл олди.

“Локомотив”нинг Эронга йўл олган футболчилари:

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов

Ҳимоячилар: Шерзод Файзиев, Муҳаммад Коне, Салим Мустафоев, Бобурбек Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев

Ярим ҳимоячилар: Темур Кападзе, Қувондиқ Рўзиев, Жалолиддин Машарипов, Саламат Қутибоев, Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Кахи Махарадзе

Ҳужумчилар: Ньоре Кризо, Мурод Бобожонов

Таъкидлаш жоиз, бугун ўйинолди расмий машғулот ҳамда мураббийлар ишторкида матбуот анжумани ташкил этилади. Учрашув эса эртага бизнинг вақт билан соат 20:30да бошланади.