ОЧЛ–2017. “Локомотив”нинг ҳал қилувчи ўйинини ким бошқаради?

 

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 мусобақаси “А” гуруҳи сўнгги – 6-туридан ўрин олган “Ал-Аҳли” (БАА) – “Локомотив” (Ўзбекистон) учрашувига расмийлар тайинланди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Баҳрайнлик Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби мазкур ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлайди. Унга қанотларда ҳамюртлари Муҳаммад Жаъфар Муҳаммад Саолмон ҳамда Наваф Шаҳин Ҳалифа Муса ёрдам беради.

Учрашув комиссари вазифасини малайзиялик Субраманиан Маникам бажаради. Ҳакамлар назоратчиси – Аназ Ҳоқон (Австралия).

“Ал-Аҳли” ва “Локомотив” ўртасидаги ўйин 9 май куни Дубайдаги Rashid Stadium майдонида бўлиб ўтади. Беллашув маҳаллий вақт билан 19:50 да бошланади.

Маълумот учун, “А” гуруҳи 5-туридан кейин “Локомотив” 5 очко билан сўнгги – 4-ўринда бормоқда. “Ал-Аҳли” 8 очко билан гуруҳда пешқадам. “Локомотив” Дубайда ғалаба қозониб, Теҳроннинг “Истиқлол” клуби “Ал-Тавун” майдонида мағлубиятга учрамаса, “темирйўлчилар” плей-офф босқичига йўл олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!