ОЧЛ–2017. Равшан Эрматов Япониядаги ўйинни бошқаради

25 май,2017, 10:10 300

ОЧЛ–2017. Равшан Эрматов Япониядаги ўйинни бошқаради

 

Осиё футбол конфедерацияси ОЧЛ–2017 турнирининг Шарқ минтақаси нимчорак финали жавоб ўйинидан ўрин олган “Кашима Антлерс” (Япония) – “Гуанчжоу Эвергранд” (Хитой) учрашувига расмийлар тайинлади.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эраматов мазкур учрашувда бош ҳакам бўлиб ишлайди. Унга қанотларда одатдагидек Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси малайзиялик Суҳайзи бин Шукрига юклатилди.

Қатарлик Жассим Муҳаммад ал-Ҳаил ҳакамлар ишига баҳо беради. Гонконглик Чёнг Хин Чанг учрашув комиссари этиб тайинланди.

“Кашима Антлерс” ва “Гуанчжоу Эвергранд” ўртасидаги жавоб ўйини 30 май куни, Ибараки шаҳрида бўлиб ўтади. Жамоалар ўртасидаги илк ўйинда “Гуанчжоу Эвергранд” 1:0 ҳисобида зафар қучган.