ОЧЛ–2017. “Ульсан Хёндэ” – “Кашима Антлерс” ўйини Азиз Асимовга топширилди

24 март,2017, 12:31 422

ОЧЛ–2017. “Ульсан Хёндэ” – “Кашима Антлерс” ўйини Азиз Асимовга топширилди

 

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Азиз Асимов ОЧЛ–2017 турнири “E” гуруҳи 5-туридан ўрин олган “Ульсан Хёндэ” (Жанубий Корея) – “Кашима Антлерс” (Япония) учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди.

Азиз Асимовга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси малайзиялик Суҳайзи бин Шукрига юклатилди.  Канадалик Лиу Ҳу ҳакамлар назоратчиси бўлади. Учрашув комиссари – қатарлик Рашид Маҳбуб ал-Досари.

Маълумот учун, “Ульсан Хёндэ” ва “Кашима Антлерс” клублари ўртасидаги учрашув 26 апрель куни Ульсан шаҳрида бўлиб ўтади.

Аввалроқ Азиз Асимов Осиё Кубоги–2019 турнирига саралаш босқичи ўйинида ишлаши ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш хабарлар