ОЧЛ–2017. “Зоб Аҳан” – “Бунёдкор” учрашувини сингапурлик ҳакамлар бошқариб боради

3 апрель, 11:25 494

ОЧЛ–2017. “Зоб Аҳан” – “Бунёдкор” учрашувини сингапурлик ҳакамлар бошқариб боради

 

Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 4-туридан ўрин олган “Зоб Аҳан” (Эрон) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) учрашувини сингапурлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Ўйин бош ҳаками этиб Муҳаммад Тақи ал-Жаафари бин Жаҳари тайинланди. Унга қанотларда Ронни Коҳ Мин Киат ва Лим Кок Хенг ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифаси непаллик Судиш Кумар Пандейга юклатилди.

Хитойлик Ту Силианг учрашув комиссари бўлиб ишлайди. Ҳакамлар назоратчиси – Носир Дарвиш Мустафо ал-Ғафарий (Иордания).

“Зоб Аҳан” ва “Бунёдкор” ўртасидаги учрашув 11 апрель куни Исфаҳондаги Foolad Shahr Stadium майдонида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 19:35 (Тошкент вақти билан 20:05)да старт олиши кўзда тутилган.