ОЧЛ-2017 3-тур: “Бунёдкор” қаторисига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди


Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ОЧЛ “С” гуруҳи 3-турида ўз майдонида Эроннинг “Зоб Аҳан” клубини қабул қилди.

Мазкур баҳснинг биринчи бўлимида жамоалар навбати билан устунликни қўлга олиб туришди. Бу вақтда ҳар икки жамоа бир қатор қулай вазиятлардан фойдалана олмади ва танаффусга нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган меҳмонлар 55-дақиқага келиб, Жавлон Мирабдуллаевнинг қўпол хатосидан сўнг Жерри Бенгстон Мурод Зуҳуров билан бирга-бир вазиятга чиқиб, ҳисобни очди.

Орадан 8 дақиқа ўтиб эса Вадим Чемиртан “Бунёдкор”ни янада қийин аҳволга солиб қўйди. У рақиб футболчисига анча қўпол ўйнагани учун майдондан четлатилди.

Шундан сўнг Сергей Лушчан вазиятни ўнглаш учун бир қатор ўзгаришларни амалга оширди, аммо булардан бирор наф чиқмади. Ўйин сўнггида эса Табризи жарима майдонига кириб келган вақтда йиқитилди ва ҳакам 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Нуқтага яқинлашган Табризи Зуҳуровни алдаб, ҳисобни 2:0га етказди ва эронликлар сафардан ғалаба билан қайтадиган бўлди.

ОЧЛ “С” гуруҳи 3-тур
13.03.2017

“Бунёдкор” (Ўзбекистон) – “Зоб Аҳан” (Эрон) – 0 : 2 (0 : 0, 0 : 2)

Голлар: Жерри Бенгтсон 53', Муртаза Табризи 90+3' (пен.)
Огоҳлантиришлар: Алишер Саноев 90+3 - Али Ҳамам 45'
Четлатиш: Вадим Чемиртан 63'

“Бунёдкор”: Мурод Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Жавлон Мирабдуллаев, Душан Мичич, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов (Сардорбек Азимов 74’), Вадим Чемиртан, Достонбек Ҳамдамов, Нурилло Тўхтасинов, Отабек Шукуров (Жавоҳир Эсонқулов 53’), Хуршид Ғиёсов.

“Зоб Аҳан”: Муҳаммадрашид Мазаҳери, Муҳаммад Нажед Меҳди, Ваҳид Муҳаммадзода, Маҳди Маҳдипур, Сайид Муҳаммадзода, Эҳсан Паҳлавон, Али Ҳамам, Даниал Исмоиллифар, Меҳран Деракшанмеҳр, Жерри Бенгстон (Муртаза Табризи 76’), Маҳди Ражабзода (Рабин Атая 82’).

Шундай қилиб, “Бунёдкор” қаторисига учинчи марта мағлубият билан гуруҳда бирорта очко ололмай, сўнгги ўринда бормоқда. Гуруҳнинг иккинчи учрашувида “Ал Аҳли” БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилади. Учрашув бироздан сўнг 22:30да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!