ОЧЛ-2017: “Ал Таавон” – “Локомотив” учрашуви ҳакамлари маълум бўлди

 

Биласиз, 20 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси 2017 йилги мавсуми гуруҳ босқичига старт берилади. Мусобақанинг “А” гуруҳида иштирок этадиган “Локомотив” жамоаси 1-турда Саудия Арабистонининг “Ал Таавон” жамоаси уйига сафар уюштиради.

Мазкур қарама-қаршиликни бошқариб борадиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, “Ал Таавон” – “Локомотив” учрашувини уммонлик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Учрашув бош ҳаками Аҳмад Абу Бакар Саид Ал Кафга қанотларда ҳамюртлари Ал Маҳайи Ҳамид Сулаймой Марҳун ҳамда Ал Амри Абу Бакар Салим Маҳад ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини баҳрайнлик Исо Абдулла Ҳасан Муҳаммад Али бажаради.

Учрашув комиссари этиб иорданиялик Талал Маҳд Али тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси вазифасини Ҳалид Жасим Ҳалифа Алдуки Алсенаани (БАА) бажаради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!