ОЧЛ-2017: “Бунёдкор” эртага оқ рангли либосларда ҳаракат қилади

12 март,2017, 11:15 512

ОЧЛ-2017: “Бунёдкор” эртага оқ рангли либосларда ҳаракат қилади

 

Хабарингиз бор, эртага ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилади. Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонида “Зоб Аҳан” билан куч синашади.

Мазкур беллашув олдидан бугун ҳар иккала клуб вакиллари ўртасида митинг бўлиб ўтди. Унда томонлар 13 март куни қайси рангли формаларда ҳаракат қилишлари аниқланди.

Маълум бўлишича, эртага мезбонлар оқ, меҳмонлар яшил рангли либосларда тўп тепишади. 

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Зоб Аҳан” учрашуви эртага соат 18:00да бошланади.