ОЧЛ-2017: “Локомотив” ўз майдонида “Ал Аҳли”ни ишончли тарзда мағлуб қилди


Бугун ОЧЛ-2017 “А” гуруҳи иккинчи турида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси БААнинг “Ал Аҳли” клубини ўз майдонида қабул қилди.

Илк дақиқалардан олдинга ташланган “темирйўлчилар” 20 сониядаёқ Саламат Кутибоевнинг тезкор голи эвазига олдинга чиқиб олишди.

Шундан сўнг меҳмонлар ташаббусни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ баъзан у жамоа қисман устунлик қилган бўлса, баъзан рақиб жамоа тўпга эгалик қилди. Айниқса, амирликлар биринчи бўлим ўрталарида бир қатор қулай вазиятларга эга бўлди, аммо Игнатий Нестеров дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола билди. Шундай қилиб, биринчи бўлимда дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Marat_Bikmayev

Иккинчи бўлимда эса меҳмонлар қатор ўзгаришларни амалга ошириб, вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишди, аммо “темирйўлчилар” ҳимоя чизиғида ишончли ҳаракат қилишди.

57-дақиқада эса “Ал Аҳли” ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланган Марат Бикмаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва орада фарқни яна биттага оширди. Қолган дақиқаларда эса бошқа гол киритилмади ва "Локомотив" муҳим ғалабани қўлга киритди.

ОЧЛ-2017
"А"гуруҳи 2-тур
27.02.2017

“Локомотив” (Тошкент) – “Ал Аҳли” (БАА) – 2 : 0 (1 : 0, 1 : 0)
Голлар:
 Саламат Қутибоев 1', Марат Бикмаев 57'

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Саудия Арабистонининг "Ал Тавон" жамоаси Эронда "Истиқлол" жамоаси меҳмони бўлади. "Локомотив" навбатдаги 3-тур ўйинини 13 март куни Теҳрондаги муҳташам "Озоди" стадионида "Истиқлол" жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!