ОЧЛ-2017: Одил Аҳмедов жамоаси йирик ҳисобда зафар қучди ва бошқа натижалар


ОЧЛ-2017 мусобақасининг гуруҳ босқичи ўйинлари давом этмоқда. Бугун 2-турдан ўрин олган бугунги беллашувларни “F” гуруҳи вакиллари Япониянинг “Урава Редс” ҳамда Ж.Кореянинг “Сеул” жамоалари бошлаб берди. Мазкур баҳс “кунчиқар юрт” вакилларининг 5:2 ҳисобидаги йирик ғалаба билан якунига етди.

Куннинг иккинчи баҳсида эса “E” гуруҳи вакиллари Ж.Кореянинг “Улсан Хюндай” ва Австралиянинг “Брисбен Роар” клублари майдонга чиқишди ва ўйин кореяликларнинг йирик 6:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Кўпчиликнинг диққат мазказида бўлиб турган учрашувларнинг бирида ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган Хитойнинг “Шанхай СИПГ” жамоаси Австралиянинг “Сидней Вандерерс” клубини “янчиб ташлади”.

Ўйиннинг 3-дақиқасида Халк бошлаб берган голлар шоусини Оскар (17), Ши Ке (25), Элкесон (28) ва Ву Лей (75) давом эттиришди. Меҳмонлар эса бунга Митч Николснинг (20) ягона голи билан жавоб қайтаришди. Аҳмедов 80-дақиқада ўз ўрнини Ю Хаига бўшатиб берди.

ОЧЛ-2017 “Е” гуруҳи

“Улсан Хундай” (Ж.Корея) – “Брисбен Роар” (Австралия) – 6:0

Голлар: Ким Ин-Сунг 10, 69, Мислав Орсич 13, 34, Иван Ковачич 56, Ли Жонг-Хо 90+3.


F” гуруҳи

“Урава Редс” (Япония) – “Сеул” (Ж.Корея) – 5:2

Голлар: Юки Муто 9, Таданари Ли 11, Такахиро Секине 15, Томоя Угажин 21, Йошиаки Камаи 45 – Парк Жу-Юнг 14, Деян Дамянович 90+2.


“Шанхай СИПГ” (Хитой) - “Сидней Вандерерс” (Австралия) – 5:1

Голлар: Халк 3, Оскар 17, Ши Ке 25, Элкесон 28, Ву Лей 75 – Митч Николс 25.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!