ОЧЛ-2017: “Шанхай СИПГ” жойлашган гуруҳда “Сидней Вондерерс” дастлабки ғалабасини қўлга киритди

15 март, 17:36 301

ОЧЛ-2017: “Шанхай СИПГ” жойлашган гуруҳда “Сидней Вондерерс” дастлабки ғалабасини қўлга киритди

 

Бугун ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Айни пайтда “F” гуруҳида жойлашган битта баҳс якунланди.

Унда “Сеул” ўз майдонида “Вестерн Сидней Вондерерс” билан куч синашди. Жанубий Кореяда кечган баҳсда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Шу тариқа, “Вестерн Сидней Вондерерс” 3-турга келиб дастлабки очкосини қўлга киритди. “Сеул” эса ҳозирча ҳеч қандай очкога эга эмас.