ОЧЛ-2017: “Шанхай СИПГ” яққол пешқадам ёхуд “F” гуруҳида 3-турдан кейинги вазият

15 март, 19:12 602

ОЧЛ-2017: “Шанхай СИПГ” яққол пешқадам ёхуд “F” гуруҳида 3-турдан кейинги вазият

 

Бугун ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлари ўтказилди. Улар орасида “Шанхай СИПГ” – “Урава Редс” учрашуви ҳам бор.

Шанхайда бўлиб ўтган беллашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу тариқа, Одил Аҳмедов тўп тепаётган “Шанхай СИПГ” ушбу баҳсдан сўнг яққол пешқадамга айланиб олди.

Гуруҳнинг яна бир ўйинида “Сеул” – “Вестерн Сидней Вондерерс” қарама-қаршилиги кузатилди. Унда меҳмонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Қуйида “F” гуруҳида 3-турдан кейинги вазият билан танишишингиз мумкин.