ОЧЛ-2018: “Локомотив” оқ, “Ал Дуҳаил” қизил формада ўйнайди

 

Эртага, 6 март куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳридаги “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ал Дуҳаил” – “Локомотив” баҳси бўлиб ўтади.

Бугун мазкур учрашув олдидан ҳар икки жамоа расмийлари ҳамда ўйин ташкилотчилари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоаларнинг ўйинолди расмий машғулоти, матбуот анжумани ҳамда эртанги беллашувни жамоалар қандай либосларда ўтказиши каби масалалар муҳокама қилинди.

Унга кўра, “Локомотив” “Ал Дуҳаил” билан ўйинни оқ-яшил-оқ рангли либосда ўтказади. "Темирйўлчилар" дарвозабони бинафша ранг футболка, қора шорти ҳамда қора гетриларда майдонга чиқадиган бўлди. Мезбонлар эса анъанавий тўлиқ қизил рангдаги формада ўйнашади. “Дуҳаил” посбони тўлиқ сариқ рангдаги либосни кийиши ойдинлашди.

Қайд этиш жоизки, бугун шунингдек маҳаллий вақт билан соат 17:30да (Тошкент вақти билан 19:30да) ҳар икки жамоа устозлари ва бир нафардан футболчи иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унда Андрей Микляевга жамоамиз сардори Садриддин Абдуллаев ҳамроҳлик қилади. Сўнг соат 18:00да “Локомотив” “Абдуллоҳ бин Ҳалифа” стадионида расмий машғулот ўтказади. Унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда кечади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!