ОЧЛ-2018: “Ал-Файсали”га 5 та гол урган “Насаф” гуруҳ босқичига йўл олди

Бугун, 30 январт куни Осиё Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида Иорданиянинг "Ал-Файсали" жамоасини қабул қилди.

Беллашувда дастлаб, бурчакдан ошириб берилган тўпни Игорь Голбан 12-дақиқада боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Голга “аждарлар”нинг янги легионери Славко Лукич ассистентлик қилди.

Икки бўлим бошида эса Жасур Ҳасанов бурчакдан узатиб берган тўпни Бобир Абдихолиқов боши билан дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп ўтмай, Азизжон Ғаниев жарима майдони ташқарисидан гол уришни уддалади – 3:0.

60-дақиқада Ислом Кенжабоевни рақиб футболчиси ўз жарима майдони ичида тўхтатиб қолди. Натижада учрашув бош ҳаками пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасидан Драган Черан самарали фойдаланиб, ҳисобни янада йирик кўринишга олиб келди.

87-дақиқада "аждарлар" футболчисининг ўнг қанотдан ташкил этган рейдидан саросимага тушган Ёсир Алравашдеҳ автогол муаллифига айланди. Учрашувнинг охирги сонияларида меҳмонлар аъзоси жаримадан тўп киритиб, ўйин 5:1 ҳисобида якунланишини таъминлади.    

ОЧЛ-2018. Саралаш ўйини.

"Насаф" - "Ал-Файсали" 5:1 

Голлар: Игорь Голбан 12, Бобир Абдихолиқов 49, Азизжон Ғаниев 52, Драган Черан пенальти 61, Ёсир Алравашдеҳ автогол 87, Албан Меҳа 90+3

"Насаф": 35.Санжар Қувватов, 6.Азизжон Ғаниев (5.Ғолиб Ғайбуллаев, 75), 7.Одилжон Ҳамробков (8.Санжар Рашидов, 81), 10.Бобир Абдихолиқов, 14.Шароф Муҳиддинов, 20.Ислом Кенжабоев, 22.Игорь Голбан, 55.Славко Лукич, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов (17.Дониёр Нарзуллаев, 69), 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира:1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 15.Дилшод Саитов, 27.Ислом Рашидхонов.

“Ал-Файсали”: 12.Язид Абулайла, 7.Юсуф Равшдеҳ (10.Маҳди Аламеҳ, 76), 11.Одай Заҳран, 13.Халил Баниатияҳ, 17.Салим Алажалин, 19.Анас Бани Ёсин, 25.Ёсир Алравашдеҳ, 30.Менди Доминик (16.Ахмад Исрайваҳ, 84), 37.Махмуд Алмарди, 77.Албан Меҳа, 99.Лукаш Гикевич.

Захира: 1.Нуриддин Атияҳ, 6.Юсуф Абу Жалбуш, 15.Суҳиб Абу Алҳайжа, 18.Ҳусам Садаҳ, 20.Анас Салим.

Огоҳлантириш: Халил Баниатияҳ 19, Славко Лукич 32, Одай Заҳран 36.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!