ОЧЛ-2018. “Ал Садд” – “Насаф” ўйинолди расмий тадбирлари ҳақида

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби Осиё чемпионлар лигасининг 4-тур доирасида Қатарда "Ал Садд" меҳмони бўлади. Эртага мазкур учрашув олдидан, бир қатор расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Дастлаб ҳар иккала клуб расмийлари иштирокидаги ўтказиладиган митинг, Тошкент вақти билан соат 13:00да бошланади. Митингда учрашувни ташкил этиш бўйича ташкилий масалалар қатори, жамоалар қандай либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади.

"Насаф" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани, 12 март куни Тошкент вақти билан соат  18:30да бошланади.

Мезбон жамоа вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани эса, Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.

Расмий тадбирларнинг барчаси ўйин бўладиган, “Жассим Бин Ҳамад” стадионида ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви 12 март куни  Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!