ОЧЛ-2018: “Локомотив” Эрондан қуруқ қўл билан қайтмоқда

Хабарингиз бор, бугун ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Зоб Аҳан” – “Локомотив” учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар бўлимда бир қанча ҳавфли ҳужумлар ташкил қилишди. Аммо дастлабки 45 дақиқаликда жамоаларга гол уриш насиб этмади.

Иккинчи бўлим бошида мезбонлар жарима зарбаси ишлаб олишди. Натижада 47-дақиқада Муҳаммад Хусайни жарима майдонига тўпни етказиб берди, Муртазо Табризи эса боши билан дарвозани ишғол қилди. Баҳсга қўшиб берилган дақиқаларда бурчакдан ошириб берилган тўпни Муҳаммад Риза боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

Беллашувнинг қолган дақиқаларида "темирйўлчилар" ҳам қанча ҳаракат қилишмасин ҳисобни ўзгартира олишмади - 2:0. 

ОЧЛ-2018, 2-тур

17:30. “Зоб Аҳан” – “Локомотив” 2:0 

Голлар: Муртазо Табризи 47, Муҳаммад Риза 90+2

“Зоб Аҳан”: 12. Муҳаммад Рашид, 2. Муҳаммад Нежадмаҳди, 5. Гиорги Гвелесиани, 6. Ҳолид Шафейи, 7. Муҳаммад Риза, 8. Қосим Ҳаддадифар (30. Маҳди Ражабзода, 79), 10. Бахтиёр Раҳмони, 11. Муртазо Табризи (3. Воҳид Муҳаммадзода, 90+1), 34. Милад Фаҳриддини, 88. Ҳамид Боҳамдан, 99. Кирос.   

Захира: 1. Муҳаммад Багер, 4. Акбар Имани, 9. Рабиҳ Атая, 17. Муҳаммадризо Аббоси, 33. Муҳаммад Саттари.   

“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобур Йўлдошев, 5. Кахи Махарадзе, 7 Садриддин Абдуллаев (22. Санжар Шоаҳмедов, 76), 8. Шерзод Каримов (27. Сардор Рашидов, 68), 9. Икром Алибоев, 10. Марат Бикмаев, 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 28. Шухрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев (99. Чо Сук Жа, 88).

Захира: 12. Маъмур Икромов, 19. Ҳусниддин Ғофуров, 77. Диёр Туропов, 88. Игор Йелич.

Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев 37, Олег Зотеев 72.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!