ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Ал-Васл” учрашуви чипталари сотувга чиқарилди

Аввал хабар берганимиздек 20 февраль куни Қаршининг "Насаф" клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тури доирасида БААнинг "Ал-Васл" клубини қабул қилади. 

Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра “Марказий” стадионда бўлиб ўтадиган ушбу баҳс чипталари бугундан сотувга чиқарилди. Мухлислар ушбу чипталарни стадион кассаларидан харид қилишлари мумкин.

Чипталар нархи қуйидагича этиб белгиланган.

CIP сектор  – 35 000 сўмдан

Марказий секторлар  (1, 2, 6, 7, 8) – 15 000 сўмдан

2-қаватдаги секторлар (12, 13, 14, 15, 16, 17, 18) – 10 000 сўмдан

Қолган секторлар (3, 4, 5, 9, 10, 11) – 7 000 сўмдан

Қуйидаги сурат орқали "Маркази" стадионнинг секторлари жойлашуви билан танишиб олишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!