ОЧЛ-2018. Қуръа ташлаш маросими якунланди, натижалар

Хабарингиз бор бугун ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида қуръа ташланади.

Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 13:30да ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш жараёни старт олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фақатгина “Локомотив” ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган. “Насаф” ва “Пахтакор” турнирни плей-оффдан бошлашади.

Яна бир неча дақиқалардан сўнг қуръа ташлаш жараёни бошланади.

Айни пайтда мусобақа ўтказишга масъул вакил мусобақа қай тарзда ўтказилиши борасида маълумот бериб ўтмоқда. 

Ўтган мавсумнинг ёрқин лаҳзалари акс этган ролик ҳам тақдим этилди. 

"Насаф" ва "Пахтакор" саралаш босқичининг охирги раундида Қатар ва Иордания клубларига қарши майдонга чиқишларини олдинроқ маълум қилиб ўтгандик. Демак, плейофф босқичида клубларимизнинг рақиблари ким бўлиши борасида қуйида танишинг:

30 январь. "Насаф" (Ўзбекистон) - "Ал-Файсали" (Иордания)

30 январь. "Ал-Гарафа" (Қатар) - "Пахтакор" (Ўзбекистон)

Қуйида ўтиш ўйинида иштирок этадиган жамоалар билан танишинг:

Бир неча дақиқалардан сўнг Ўзбекистон номидан иштирок этадиган жамоаларимизнинг қайси гуруҳдан ўрин олишларини билиб оламиз. 

"A" гуруҳи: "Ал Жазира", "Ал Аҳли", "Тракторсози", "Ал Гарафа" / "Пахтакор"

"B" гуруҳи: "Дуҳаил", "Ал Ваҳда", "Локомотив", "Зоб Оҳан" / "Аизавл"

"C" гуруҳи: "Персеполис", "Ал Садд", "Ал Васл", "Насаф" / "Ал Файсали"

"D" гуруҳи: "Ал Ҳилол", "Истиқлол", "Ар Райян", "Ал Айн" / "Малкия"

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!